Эр ва хотин мол-мулкининг шартномавий тартиби

Бугун дарсда қуйидагилар билан танишасиз:

  1. Никоҳ шартномаси.
  2. Никоҳ шартномаси шакли ва мазмуни.
  3. Никоҳнинг тугатилиш асослари.
  4. Никоҳдан ажратиш тартиби

Никоҳ шартномаси

Никоҳ шартномаси – никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви. Никоҳ шартномаси эр ва хотин мулкининг шартномавий режими ҳисобланади. Никоҳ шартномаси ёки контракт – оддий битим бўлиб, суд жараёнида бу битимга нисбатан уни тузган шахслар томонидан ҳам, бошқа манфаатдор шахслар томонидан ҳам э’тироз билдирилиши мумкин.

Никоҳ шартномасида эр-хотин оила харажатларини биргаликда та’минлаш ва амалга ошириш, бир-бирининг даромадларида иштирок қилиш бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаб олиш, никоҳ бекор қилинган тақдирда эр-хотиннинг ҳар бирига бериладиган мулкни тайинлаш, шунингдек, никоҳ шартномасига эр-хотиннинг мулкий муносабатларига тааллуқли бошқа қоидаларни киритиш ҳуқуқига эгалар.

Никоҳ шартномаси фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган битимлар таркибига киради, шартнома вакиллар орқали тузилиши мумкин эмас. Никоҳ шартномаси — никоҳ бекор қилингандан сўнг кимга қандай мулк тегишли бўлишини аниқ белгилаб беради. Унда эр-хотин ўртасида биргаликда орттирилган мулк чегаралари белгиланади, никоҳ бекор қилингандан сўнг дўстона муносабатлар имконияти сақланиб қолади.

Никоҳ шартномасининг шакли ва мазмуни

Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилиши ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.

Эр ва хотин никоҳ шартномасига кўра биргаликдаги умумий мулкнинг қонунда белгиланган тартибини ўзгартиришга, эр ва хотиннинг барча мол-мулкига, унинг айрим турларига ёхуд эр ва хотиндан ҳар бирининг мол-мулкига нисбатан биргаликдаги, улушли ёки алоҳида эгалик қилиш тартибини ўрнатишга ҳақлидир.

Никоҳ шартномалари, одатда, давлат рўйхатидан ёки бошқа махсус рўйхатдан ўтказиладиган мулкларга нисбатан тузилади. Никоҳ шартномасида қайд қилинмаган мулкларга нисбатан умумий биргаликдаги мулк режими сақланиб қолади. Никоҳ шартномасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар муайян муддат билан чекланиши ёки муайян шарт-шароитнинг юзага келишини ҳам назарда тутиши мумкин.

Нотариал шакл шартноманинг ишончлилигини англатади, тарафларнинг ўзаро муносабатларига аниқ-равшанлик киритади, никоҳ шартномаси тузилганлиги факти ва унинг мазмуни бўйича низолар вужудга келиши имкониятини истисно этади. Никоҳ шартномасини тасдиқлашдан олдин нотариус юридик фактларнинг зарурий таркибини текширади. У томонларнинг шахси, ҳуқуқ лаёқати, муомала лаёқатини, уларнинг биридан иккинчисига ўтаётган субектив ҳуқуқларга эгалигини аниқлаши лозим.

Гувоҳлантирилган никоҳ шартномаси нотариал идоранинг иш ҳужжатларида сақланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади ва агар тарафларга берилган нусхалар ё‘қотилса, улар ўзларининг ҳуқуқларини тасдиқлаш учун нотариал архивга мурожаат қилишлари ва никоҳ шартномасининг дубликатини олишлари мумкин. Эр ва хотиннинг мол-мулки ҳуқуқий тартибини белгилайдиган никоҳ шартномасининг шартлари унинг мазмунини ташкил қилади.

Никоҳ шартномаси шартларида томонларнинг никоҳда ва у бекор бўлганида эр ва хотин мулкий муносабатларининг муҳим жиҳатлари бўйича низомлар қайд этилади. Қоидага кўра, никоҳ шартномаси эр ва хотиннинг мавжуд мол-мулкига нисбатан ҳам, бўлғуси мол-мулкига нисбатан ҳам тузилиши мумкин.

Никоҳ шартномасига эр ва хотин қуйидаги қоидаларни киритишга ҳақлидирлар:

  1. ўзаро моддий та’минот бериш;
  2. оила харажатларини тақсимлаш;
  3. бир-бирининг даромадида иштирок этиш;
  4. бошқа шахслар билан мулкий шартномалар тузиш;
  5. биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб олиш;
  6. никоҳдан ажралганда эр ва хотиндан ҳар бирига бериладиган мол-мулкни аниқлаб олиш;
  7. эр ва хотиннинг мулкий муносабатларига оид бошқа қоидалар.

Никоҳ шартномаси эр-хотиннинг келишуви билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Никоҳ шартномаси қандай шаклда тузилган бўлса, унинг ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши ҳам шундай шаклда амалга оширилади. Никоҳ шартномасини бажаришдан бир томонлама бош тортишга ё‘л қўйилмайди. Никоҳ шартномаси эр-хотиндан бирининг талаби билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида белгиланган асослар ва тартибда суднинг ҳал қилув қарори билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Никоҳнинг тугатилиш асослари. Никоҳдан ажратиш тартиби

Қонун ҳужжатларида никоҳни тугатиш, бекор қилиш ва никоҳдан ажратиш тўғрисида нормалар мавжуд. Бунда никоҳни тугатиш умумий ва кенг ма’но касб этади. Никоҳнинг тугатилиши деганда ма’лум юридик фактлар туфайли эр-хотин ўртасида вужудга келган никоҳ ҳуқуқий муносабатларининг тугалланиши тушунилади. Никоҳ тугатилган пайтдан бошлаб никоҳ шартномасининг амал қилиши ҳам тугайди.

Агар никоҳ шартномасида никоҳ тугатилганидан кейинги давр учун назарда тутилган мажбуриятлар кўрсатилган бўлса, улар юридик кучини ё‘қотмайди. Вафот этиш юридик факт бўлиб, эр-хотин ўртасидаги никоҳ муносабатини бекор қилади. Эр-хотиндан бири вафот этган ёки суд тартибида вафот этган деб э’лон қилинган ҳолларда улар ўртасидаги никоҳнинг ҳуқуқий муносабати тугалланади.

Оила кодексида никоҳдан ажралиш учун аниқ асослар кўрсатилмаган ва бунинг иложи ҳам ё‘қ, чунки эр ёки хотин келтирган асос айрим ҳолларда никоҳдан ажратиш учун етарли деб топилса, бошқа ҳолларда ажратиш учун асос бўла олмайди. Шунинг учун Оила кодексида никоҳдан ажралишнинг суд амалиёти қуйидагича белгиланган: «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият ё‘қ деб топса, уларни никоҳдан ажратади».

Никоҳдан суд тартибида ажратиш. Оила кодекси никоҳдан ажралишнинг асосига қараб, бунинг қуйидаги тартибини белгилайди: 1) эр-хотинлар ўртасидаги мулкий низолар мавжуд бўлган ҳолларда (масалан, мол-мулкни бўлиш, эр-хотинлар ўртасидаги ҳамда вояга етмаган болаларга моддий та’минот билан боғлиқ бўлган ҳолатлар юзасидан (алимент ундириш масаласида) ва бошқалар) суд тартибида ажратилади; 2) низо бўлмаган тақдирда, жумладан, агар: а) эр-хотин ўртасида вояга етмаган фарзандлари бўлмаса ва улар ажралишга ўзаро рози бўлган; б) тарафлар (ер ёки хотин) суд томонидан бедарак ё‘қолган, руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган; д) содир этган жинояти учун эри ёки хотини уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган тақдирда, Оила кодексининг 42-43-моддаларида белгиланганидек, ма’мурий тартибда (ФҲДЙ органи орқали) никоҳдан ажратилади.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳдан ажратиш. Никоҳдан ажралишнинг суд билан бирга ма’мурий тартиби мавжуд. Мазкур тартиб эр-хотинлик муносабатларини бекор қилишнинг нисбатан оддий ва соддалаштирилган тартиби ҳисобланади.

Бунда никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида ажратилади ва суд жараёни бўлмайди. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризани қабул қилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ариза берилган кундан уч ой ўтгандан кейин ажралишни расмийлаштиради ва уларга никоҳдан ажралиш тўғрисидаги гувоҳномани беради. Шу вақтдан бошлаб никоҳ тугалланган ҳисобланади ва собиқ эр-хотин янги никоҳдан ўтиш ҳуқуқини олади. Уч ойлик муддат эр-хотиннинг ярашиб кетиши учун имконият яратиш мақсадида белгиланади.

Савол ва топшириқлар

1. Никоҳ шартномасини фуқаролик ҳуқуқидаги бошқа шартномалар билан таққосланг ва никоҳ шартномасига киритилиши лозим бўлган ҳамда киритилиши мумкин бўлмаган шартларнинг ўзаро фарқини таҳлил қилинг.

2. Никоҳ шартномасида никоҳ тугатилганидан кейинги давр назарда тутиладими?

3. Никоҳни тегишли тартибда қайд қилмай туриб эр-хотин бўлиш мумкинми?

4. Нима учун никоҳ шартномаси фақат шахсан тузилиши зарур бўлган битимлар таркибига киради?


Ижодий фаолият:

З. ва А. эрта турмуш қуришди. Никоҳга киришиш вақтида иккови 17 ёшда бўлишган. З. 16 ёшлигидан эмансипатсияга эга бўлиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келар эди. Шу сабабли З. никоҳга киришиш вақтида А.га никоҳ шартномаси тузишни таклиф қилди. З. ва А. никоҳ шартномаси тузиш ва уни расмийлаштириш мақсадида нотариал идорага мурожаат қилганларида, нотариус уларнинг ҳали вояга етмаганликларини, нотариал тасдиқланган битим тузиш учун улар ҳали ёшлигини, яна икки йилдан сўнг келишлари мумкинлигини та’кидлаб, никоҳ шартномасини нотариал тасдиқлашни рад этди. Нотариуснинг ҳаракатлари тўғрими?

Ҳуқуқ тарихидан:

Никоҳ шартномаси кўп асрлардан бери хорижий ва миллий амалиётда амал қилиб келмоқда. Қадимги Римдаёқ бўлғуси эр-хотинларнинг мол-мулкига оид битимлар тузилган. Шарқий ва Ғарбий Европа мамлакатларида ХВИХИХ асрларда аҳолининг турли қатламлари ўртасида никоҳдан олдинги келишувлар кенг тарқалган. Эр-хотин мол-мулкининг шартномавий режимини тартибга солувчи ҳуқуқий восита сифатида никоҳ контракти институтининг шаклланиши ХВИИИ асрнинг охири–ХИХ асрнинг бошларида Франция, Англия, Германия, Австрия ва бошқа давлатларда бошланган.

602
Нет комментариев. Ваш будет первым!