Оила жамиятнинг асосий бўғини

Бугун дарсда қуйидагилар билан танишасиз:

1) Оила ҳуқуқининг конститутсиявий асоси.

2) Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси.

3) Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатлар.

4) Оила ҳуқуқининг субектлари.

5) Оилавий муносабатларда фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги.


1) Оила ҳуқуқининг конститутсиявий асоси.

Оила соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг асосий манбайи Ўзбекистон Республикасининг Конститутсияси ҳисобланади. Жамият ва давлатнинг оилага ғамхўрлиги ижтимоий сиёсатимизнинг муҳим ё‘налишига айланган. Оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарордир.

Шунинг учун ҳам оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида э’тироф этилиб, боланинг шахс сифатида шаклланиши, келгусида жамиятда ўз ўрнини топиши ҳамда ма’навий баркамол инсон бўлиб етишишида асосий пойдевор ҳисобланади.

Халқимиз тарихига назар ташласак, энг қадрли ан’аналар: ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарм-у ҳаё, меҳр-у оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар энг аввало оилада шаклланган. Одобли, билимдон ва ақлли, меҳнатсевар, имон-е’тиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир

Оила муносабатларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларида акс эттирилиши оилани юксак ахлоқий-ма’навий нормалар асосида мустаҳкамлашнинг ёрқин намунасидир. Ўзбекистон Республикасининг Конститутсиясида Ўзбекистон фуқаролари болаларни вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги, фарзандлар ота-оналари тўғрисида ғамхўрлик қилишлари ва уларга ёрдам беришлари шартлиги кўрсатиб ўтилган. Фарзандлар ота-оналарининг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қат’и назар, қонун олдида тенгдирлар, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.


2) Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси.

Оиланинг жамиятдаги ролини та’минлашда, унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ижтимоий мавқейини мустаҳкамлашда Оила кодексининг роли каттадир. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси жаҳон ҳамжамиятида умумий э’тироф этилган ҳуқуқий нормаларга тўла мос равишда тузилгани ҳолда, «оила — жамиятнинг таянч тузилмасидир», деган ғояга асосланган.

Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам бериш ҳамда оила олдида унинг барча а’золарининг мас’уллиги ҳисси асосида қуришдан, бирон-бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашишига ё‘л қўймасликдан, оила а’золари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини та’минлашдан иборатдир.

Оилавий муносабатларни тартибга солиш эркак ва аёлнинг ихтиёрий равишда никоҳ иттифоқини тузиши, эр ва хотиннинг шахсий ҳамда мулкий тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

3) Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатлар

Оилавий ҳуқуқий муносабатлар деганда фуқаролар ўртасида бўладиган ва оилавий ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар тушунилади. Оила ҳуқуқи оила а’золари ўртасидаги шахсий номулкий ва мулкий муносабатларни тартибга солади. Шахсий номулкий муносабатларга эр-хотиннинг фамилияси, болалар тарбияси, оила турмуши масалаларини ҳал қилиш, машғулот тури, касб ва турар жой танлаш ҳуқуқлари киради.

Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган умумий мулклари, шунингдек, никоҳ қайд этилгунга қадар бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади ва мулкий муносабатлар билан тартибга солинади. Оилавий-ҳуқуқий муносабатлар ўзининг ба’зи бир белгилари билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга ўхшаб кетади.

Бироқ бу ўхшашлик фақат ташқи кўринишдир. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг асосини мулкий муносабатлар, оилавий ҳуқуқий муносабатлар асосини эса мулкий бўлмаган шахсий муносабатлар ташкил этади. Оила ҳуқуқи биринчи навбатда шахсий муносабатларни тартибга солади.

Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси оила қонунларида назарда тутилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари таркибига қуйидагилар киради:

— эр-хотиннинг (шахсий ва мулкий) ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

— ота-онанинг (шахсий ва мулкий) ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

— никоҳ тузишда тенг ҳуқуқлилик;

— вояга етмаган болаларнинг (шахсий ва мулкий) ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

— ота-оналар ва болалар, эр-хотин, собиқ эр-хотин, қариндошлар ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари;

— никоҳнинг тугатилиш асослари;

— эр-хотиннинг умумий мол-мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи;

— никоҳ шартномасини тузишда эр-хотиннинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

— фарзандликка олиш тартиби;

— боланинг ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилиш бўйича ота-онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

— ота-онанинг болани тарбиялаш ҳамда унг

— ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш асослари;

— васийлик ва ҳомийликка мурожаат этиш ҳуқуқи.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш институти оилавий ҳуқуқий муносабатларда алоҳида ўрин тутади. Оилавий ҳуқуқий муносабатлар деганда фуқаролар ўртасида бўладиган ва оилавий ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар тушунилади.

4) Оила ҳуқуқининг субектлари

Ҳар қандай бошқа муносабатларда бўлганидек, оилавий ҳуқуқий муносабатларда ҳам уч элемент: субект, субектив ҳуқуқ ва мажбуриятларни кўришимиз мумкин.

Оилавий муносабатларнинг субекти бўлиб, эр-хотин, ота-она, болалар, васийлар ва ҳомийлар, бошқа қариндош-уруғлар ҳамда оила қонунлари соҳасида у ёки бу муносабатларни ҳал этишда иштирок этувчи юридик шахслар, фуқаролар уюшмаси, муассасалар, органлар, ижтимоий бирлашмалар ҳисобланади.

Оила а’золарига, оиланинг собиқ а’золарига тегишли қонун билан ҳимоя қилинадиган ахлоқий ва моддий қадриятлар юзасидан оила ҳуқуқи субектлари қабул қиладиган ҳаракат ва қарорлар оилавий ҳуқуқий муносабатларнинг обектлари бўлиши мумкин.


5) Оилавий муносабатларда фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги.

Оилавий муносабатларни тартибга солиш эркак ва аёлнинг ихтиёрий равишда никоҳланиб тузган иттифоқи, эр ва хотиннинг шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тенглиги, ички оилавий масалаларнинг ўзаро келишув ё‘ли билан ҳал қилиниши, оилада болалар тарбияси, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила а’золарининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги тамойиллари асосида амалга оширилади.

Барча фуқаролар оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқларга эгадирлар. Никоҳ тузиш чоғида жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, э’тиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқейи ҳамда бошқа ҳолатларга қараб, ҳуқуқларни муайян тарзда бевосита ёки билвосита чеклашга, бевосита ёки билвосита афзалликлар белгилашга ҳамда оилавий муносабатларга аралашишга ё‘л қўйилмайди.

Оилавий муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқлари фақат қонунга асосан ва фақат оиладаги бошқа а’золарнинг ҳамда ўзга фуқароларнинг ахлоқи, ша’ни, қадр-қиммати, соғлиғи, ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида зарур ме’ёрдагина чекланиши мумкин.


Савол ва топшириқлар:

1) Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли эканликлари э’тироф этилади. «Оилада тенг ҳуқуқлилик» тушунчаси қандай муносабатларга нисбатан кўпроқ ишлатилади?

2. Оилавий ҳуқуқий муносабатлар деганда нимани тушундингиз? Ҳаётий мисоллар келтиринг.

3. Оилавий ҳуқуқий муносабатлар билан фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг бир-биридан фарқи нимада?

4. Оилавий ҳуқуқий муносабатлар субектларига мисол келтиринг.

5. Нима учун оила жамиятнинг асосий негизи деб аталади? Фикрингизни асосланг.

711
Нет комментариев. Ваш будет первым!