Ўзбекистон Республикасининг Конститутсияси давлатнинг ҳуқуқий асоси

Бугун дарсда қуйидагилар билан танишасиз:

1) Ўзбекистон Республикасининг Конститутсияси давлатнинг ҳуқуқий асоси.

2) Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси инсон ҳуқуқларини амалга оширишнинг ҳуқуқий асоси.

1)Ўзбекистон Республикасининг Конститутсияси давлатнинг ҳуқуқий асоси.

Мамлакатларнинг ички бошқаруви ва мустақиллиги, суверенитети унинг конститутсияси воситасида қонунлаштирилади. Бу эса давлат ҳокимиятининг конститутсия билан чекланганлигини, тартибга солинишини ҳам англатади. Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятида конститутсия давлат ҳокимияти билан инсон ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг қонуний мезонини ўрнатувчи асосий восита ҳисобланади. Конститутсияда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, ша’ни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият деб э’тироф этилади.

Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар конститутсия ва қонунлар билан ҳимоя қилинади. Ўз навбатида, давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар олдида мас’улдирлар. Мазкур конститутсиявий қоидалар мазмунидан инсон ва фуқаролар ҳуқуқлари ҳамда эркинликларининг устунлиги принсипи келиб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси муқаддимасининг асосий мавзуси инсон ҳуқуқлари бўлиб, халқимиз ва давлатимиз ана шу масалада инсон ҳуқуқларига содиқлигини э’лон қилади. Конститутсия фуқаро, жамият ва давлат ҳокимияти ўртасидаги муносабатларни белгиловчи ўзига хос ижтимоий шартномадир. Конститутсия фуқароларнинг умумий тенг ҳуқуқлилиги, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро мас’уллиги ғоясига асосланади. Конститутсиявий қоидалар шахс ва давлатнинг ўзаро муносабатлари қандай шаклланиши лозимлиги ва бу инсон ҳаётида қандай аҳамиятга эга эканлигини тушуниб олишга ёрдам беради.

Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси шахс ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий тартибини белгилаб беради. Бунга кўра халқ, жамият, шахс ҳуқуқи ва манфаати биринчи ўринга қўйилади.

Агар шахс ва давлат муносабатида давлат ўрнига э’тибор берилса, давлат манфаатининг моҳияти замирида ҳам инсон ҳуқуқи ва эрки ҳимояси ётади. Биз бунёд этаётган давлатнинг инсонпарварлик ва халқпарварлик моҳияти шунда акс этади, я’ни давлат фаолиятининг асосий мақсади инсонга хизмат қилиш эканлиги тўла э’тироф этилади.

Ҳар бир давлат ўз ҳудудида амал қилинадиган қонунларини ўзи яратади. Демак, қонунлар жамиятдаги муайян ижтимоий муносабатларни тартибга солади ва халқнинг хоҳиш-иродасини ифода этади, турли сиёсий кучлар, ижтимоий табақалар, гуруҳлар манфаатларининг ўзаро муросасини та’минлайди.

2)Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси инсон ҳуқуқларини амалга оширишнинг ҳуқуқий асоси.

Конститутсиявий давлат деганда давлат ҳокимияти идоралари конститутсияда белгиланган тартиб ва принсиплар асосида шакллантириладиган ва конститутсиявий нормаларга қат’ий риоя этган ҳолда ўз фаолиятини амалга оширадиган давлат аппарати тушунилади. Конститутсиявий давлат — мамлакатнинг бутун ҳудудида ва давлат фаолиятининг барча соҳаларида конститутсиянинг ҳамда у асосида қабул қилинган қонунларнинг устунлигини та’минлайдиган ва кафолатлайдиган давлатдир.

Халқ суверенитети олий ҳокимият халққа тегишли эканлигини билдирса, давлат суверенитети мустақил ҳокимият, я’ни мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатини халқ номидан давлат амалга оширишини англатади. Давлат ҳокимияти халқ эрки-иродасининг маҳсули бўлиб, бундай ҳокимиятни амалга оширувчилар халқ томонидан сайланади.

Конститутсиявий давлатда қонун устунлиги принсипининг мантиқий давоми сифатида яна икки принсип: «қонун билан тақиқланмаган барча нарсага рухсат этилади» (фуқаролар учун) ҳамда «фақат қонунда мустаҳкамланган нарсагагина рухсат этилади» (давлат органлари ва мансабдор шахслар учун) амал қилади. Биринчи принсип фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлиги ва имкониятларини кенгайтиради.

Қонунда ман этилмаган, тақиқланмаган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни содир этиш мумкин бўлади ва бунинг учун юридик жавобгарлик келиб чиқмайди. Иккинчи принсипнинг ма’носи шундаки, бунда давлат идоралари ва мансабдор шахслар ўзларининг қонунда белгиланган ваколатлари доирасида, уларга айнан мос равишда ҳаракатланишлари лозим бўлади.

Конститутсиявий давлатда ҳокимиятнинг ташкил этилиши ва фаолият юритиши конститутсияда мустаҳкамлаб қўйилади. Конститутсияда назарда тутилмаган ҳокимият органларини ташкил этиш мумкин эмас. Конститутсиявий давлат, энг аввало, давлатнинг ҳуқуқ билан узвий боғлиқлигидир.

Конститутсия инсон ва фуқаронинг шу ҳокимият томонидан кафолатланган ҳуқуқларини мустаҳкамлайди ва ана шу ҳуқуқларга мутаносиб тарзда давлат ҳокимиятини чеклайди. Бошқача айтганда, Конститутсия — давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва фаолият юритишининг ҳуқуқий расмийлаштирилиши бўлиб, бу ҳокимиятнинг фуқаролик жамияти бошқа субектлари билан муносабатини тартибга солади.

Савол ва топшириқлар

1. «Шахс — жамият — давлат» муносабатларига мисол келтиринг.

2. Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясида давлат мустақиллиги, давлат бошқаруви, давлат тузилиш шакли ва сиёсий тартибот қандай ифодаланган? Фикрингизни асосланг.

3. Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 7-моддасини ўқинг. Халқ ҳокимиятчилиги деганда нимани тушунасиз?

4. Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясида мустаҳкамланган ҳуқуқларингизни биласизми?

5. Уларни тўлақонли амалга оширишда сизнинг қандай иштирокингиз мавжуд?

6. Инсон ҳуқуқлари ва бурчлари ўртасида қандай муносабат мавжуд бўлиши мумкин?

443
Нет комментариев. Ваш будет первым!